Янгиликлар
22.12.2019
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Марғилон шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида жойлашган 630–сайлов участкасида овоз берди.
22.12.2019
Айни пайтда вилоятимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда. Аҳолининг кўтаринки кайфияти, уларнинг жамиятдаги сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги барчамизни қувонтиради, албатта.
22.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилаётган мазкур участкаларда овоз беришда юқори фаоллик кузатилмоқда. Биз ушбу сайлов участкаларининг бир қанчасида бўлиб, уларда қатнашаётган ўз соҳасининг таниқли пешқадамлари билан суҳбатлашди.
22.12.2019
Наманган аҳли ҳам сайлов участкаларига худди байрамга отланган мисол шоду – хуррамлик билан йўлолдилар. Овоз бериш Марказий сайлов комиссияси белгилаган вақт — роппа-роса 8:00 да Давлатимиз мадҳияси оҳанглари жўрлигида юксак кўтаринкилик билан бошланди.Айтиш лозимки, жойларда сайловчилар учун яратилган қулай шароит уларнинг ўзлари танлаган номзодга эмин-эркин овоз бериши учун тўла-тўкис имконият яратган. Эътиборли жиҳати,сайловларга тайёргарлик жараёнида кўриш қобилияти паст бўлган фуқароларга мўлжаллаб брайл алифбосида битилган бюллетенлар ҳам ҳозирланди.
22.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 51-моддасига биноан, бугун соат 8.00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилган 10 минг 260 та сайлов участкаларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида бошланиб, сайловчиларнинг овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва сайловга оид норматив ҳужжатларига тўла мувофиқ ва самарали давом этмоқда.
22.12.2019
Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.
22.12.2019
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 598-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтмоқда.
22.12.2019
Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.
22.12.2019
Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 63-сайлов участкасидаги сайлов жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси вакиллари кузатишди.