• eye Version for the visually impaired
Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельднинг Марказий сайлов комиссиясидаги учрашувига доир
19.07.2019
3667
2019 йил 19 июль куни Марказий сайлов комиссиясида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

2019 йил 19 июль куни Марказий сайлов комиссиясида Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайлов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Сайлов комиссиялари фаолияти самарадорлигини ошириш, комиссия аъзоларини ўқитиш, сайлов стандартлари ва тартиб-таомилларини бирлаштирган ягона Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакатимиз қонунчилигидаги янгиликлар, шунингдек, Ўзбекистон вакилларининг чет давлатларда халқаро кузатувчилар сифатида иштироки билан таништирди.

Учрашув иштирокчилари томонидан мамлакат парламенти ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакиллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича долзарб масалалар муҳокама этилди.

Икки томонлама мулоқот давомида томонлар халқаро ташкилотлар, хорижий сайлов органлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўз навбатида, Германиянинг халқаро ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, ушбу давлатнинг сайлов тизими ва амалиётининг ижобий жиҳатларини яқиндан ўрганиш мақсадида ҳамкорликни янада ривожлантириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларни кенгайтириш бўйича конструктив мулоқотга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати