• eye Version for the visually impaired
Демократик сайловлар — халқаро ва хорижий экспертлар нигоҳида
03.10.2019
2156
2019 йил 3 октябрь куни “Ўзбекистоннинг янгиланган сайлов қонунчилиги — демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида янгиланган сайлов қонунчилиги асосида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

2019 йил 3 октябрь куни “Ўзбекистоннинг янгиланган сайлов қонунчилиги — демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда халқаро ва хорижий экспертлар иштирокида янгиланган сайлов қонунчилиги асосида сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Мазкур тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

593A1558.JPG

Конференцияда парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Марказий сайлов комисcияси, ЕХҲТ ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, хорижий давлатлар ва мамлакатимиз экспертлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

593A1515.JPG

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов сайлов қонунчилигидаги янгиликларга батафсил тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов ўз нутқида бўлажак сайловлар халқаро нормалар ва стандартларга тўла жавоб берадиган янги Сайлов кодекси асосида ўтишини қайд этиб ўтди. Бу йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайловларда 16 мингдан зиёд сайлов округлари ва сайлов участкалари тузилиши режалаштирилган. Шу вақтгача 70 нафар республика тренерлари ва ҳудудларда 748 нафар “туман тренерлари” гуруҳлари шакллантирилди. Ҳозиргача ушбу тренерлар томонидан 51 мингга яқин турли даражадаги сайлов комиссияларининг раислигига, раис ўринбосарлигига ва котибллигига номзодлар ўқитилди. Сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича семинар-тренингларда жами 170 минг нафарга яқин сайлов комиссиялари аъзолари ўз билими ва кўникмаларини ошириши режалаштирилган.

Конференция ишида сайловлар бўйича халқаро эксперт Рената Левовски маъруза билан иштирок этди. Халқаро экспертлар ўз чиқишларида сайловларни ўтказиш бўйича халқаро тажриба ва амалиёт тўғрисида маълумот бериб ўтдилар. 

Шундан сўнг, халқаро анжуман ўз ишини сессияларга бўлинган холда давом эттирди. Биринчи сессия “Сайлов кодекси — партиялараро рақобатни таъминлашнинг кафолати” мавзуига бағишланди. Унда янгиланган сайлов қонунчилиги талаблари асосида партияларнинг сайловлардаги иштироки ва партиялараро рақобат масалалари атрофлича муҳокама этилди.

593A1656.JPG

Иккинчи — “Сайлов кодекси — сайлов очиқлигини таъминлашнинг кафолати” мавзусидаги йўналишда эса, сайловлар жараёнларини ёритишда ОАВнинг иштироки ҳамда мазкур жараёнларни ёритишда сайлов ва ахборот қонунчилиги талабларига риоя қилиш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

593A1596.JPG

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати