• eye Version for the visually impaired
Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигида қандай тадбирлар ўтказилади?
11.10.2019
2218
Сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир – ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун имконият. Мазкур сиёсий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов Кодексида ўзи ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган янги Сайлов кодексининг 1-моддаси фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир – ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун имконият. Мазкур сиёсий ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов Кодексида ўзи ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси қабул қилинган янги Сайлов кодексининг 1-моддаси фуқароларнинг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини таъминловчи кафолатларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар билан йўғрилган. Унда илгари сайловларда тўпланган бой тажрибамиз, илғор давлатлар тажрибаси ўрганилди, халқаро ташкилотларнинг сайловларни кузатиш бўйича миссиялар таклиф ҳамда тавсиялари инобатга олинди. Мамлакатимиз сайлов қонунчилиги миллий ҳуқуқий тизимдаги энг динамик ва изчил ривожланаётган тармоқлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда очиқлик ва ошкораликка амал қилиш асосий вазифаларимиздандир. Бугун округ сайлов комиссиялари раис, унинг ўринбосарлари ва аъзоларини тасдиқлаб олиб, барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятида қонунийлик, коллегиаллик, мустақиллик ва адолатлиликка риоя қилиш каби принциплар асосида фаолият юритишини эслатиб ўтиш ўринли.

Мамлакатимизнинг кучли демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги жиддий қадами сайловларнинг нечоғлик демократик руҳда эканлигида намоён бўлади. Бугун Ўзбекистон янгиланиш даврида сайлов-2019нинг асосий шиорида ҳам аксини топган, Янги Ўзбекистон – янги сайловлар! Шунинг учун бугун биз фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига алоҳида урғу қаратмоқдамиз.

Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки муҳим бўлиб ҳисобланади. Сайловларда фаол иштирок – фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий онги ҳамда сиёсий маданиятининг янада юксалишига хизмат қилади. Бутун халқимиз, сайловчиларимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этишлари учун янги имкониятлар эшигини очади.

Сайловчилар жамиятда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва уларнинг самараларидан кенг хабардор бўлган, ўз овози жамият ҳамда давлат ҳаёти, мамлакатининг келажаги учун нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини англаб етган тақдирдагина сайловлардан кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, шунингдек сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш бўйича ишлар самарадорлигини янада ошириш – давр талаби ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти даражаси янада юксалтириш мақсадида, 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача Ўзбекистон Республикасида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзуида учрашувлар ўтказиб бориш, умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам келажакда овоз бераман!” мавзуида сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига оид тушунчаларини шакллантириш, “Менинг овозим – Ватаним келажаги”, “Мен шахсан ўзим овоз бераман!”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” мавзуларда туркум тадбирлар ўтказиш тавсия этилди.

 

 

Исмаилова Гулноза

Сайдиганиходжаевна

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси