• eye Version for the visually impaired
Фарғона вилоятида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 49 - қўшма сессиясига оид
19.10.2019
2901
Шу йилнинг 18 октбярь куни Фарғона вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 49 - қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 18 октбярь куни Фарғона вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 49- қўшма сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибият мудирлари, вилоят ҳокимлиги бошқарма ва бўлимлари, банк, молия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар раҳбарлари, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Кенгашлар ҳузуридаги доимий комиссиялар раислари, шаҳар-туман ҳокимлари ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда 2019 йилнинг 22 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Орзигул Қозихонованинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, бу галги сайловларда Фарғона вилоятидан 2 миллион 334 минг сайловчи иштирок этиши кутиляпти. Ҳозирги кунда вилоятда 1050 та сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва белгиланган тартибда фаолият олиб бориши учун изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айни жараёнда халқаро матбуот маркази ташкил этилиб,сайлов жараёнига жалб этилаётган масъул ходимлари иштирокида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Сессияда ушбу жараёнда сиёсий партиялар, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари масъулияти, фаоллигини янада ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матубот хизмати