• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати сайловларда ҳамкорлик қилади
19.10.2019
2206
2019 йилнинг 19 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида Келишув битими имзоланди. Келишувга кўра, тарафлар 2019 йил 22-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади.

2019 йилнинг 19 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида Келишув битими имзоланди. Келишувга кўра, тарафлар 2019 йил 22-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий мақсади Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, шу жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида ихтиёрийлик асосида бирлаштириш, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш; жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этишдан иборат.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу мақсад йўлида йигирмадан ортиқ маҳаллий ва хорижий нуфузли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бугунги кунда Ҳаракатнинг 5 мингдан ортиқ аъзолари бор.

Ушбу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда имзоланган Келишув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Сайлов кодекси, “2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар Дастури” ҳамда сайловлар жараёнини тартибга соладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини сайловчилар ўртасида, шу жумладан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларда кенг тушунтириш бўйича ишларни самарали ташкил этиш;

Сайловлар жараёнининг ошкоралиги, очиқлиги ва транспарентлигини таъминлаш мақсадида турли сўровлар ва инфографика суратларини тайёрлаш орқали сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш;

Марказий сайлов комиссияси таклифига асосан сайловлар кампаниясини ёритишда Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва улар тавсия этган экспертлар иштирокида таҳлилий мақолалар тайёрлашга кўмаклашиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида, жумладан хориж матбуоти, ижтимоий тармоқдларда эълон қилишни ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Хабарларингиз бор, жорий йил 11 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида, марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатимиз миллий сайлов тарихида илк бора 20 октябрдан – 20 ноябрга қадар Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ушбу қарорда мамлакатимизнинг энг олий органлари — Олий Мажлис Палаталари, Вазирлар маҳкамаси, Олий суд, Бош прокуратура, вазирликлар, идоралар, қўмиталар, агентликлар, кампаниялар билан бир қаторда фуқаролик жамиятининг фаол институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам тавсия ва вазифалар юклатилган.

Томонлар ўртасида имзоланган Келишув “Сайлов тарғиботи ойлигини” ўтказиш ҳақидаги МСК Қарори ижросида ҳам муҳим ўрин тутади.

 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати