• eye Version for the visually impaired
Сайлов тўғридан-тўғри намойиш этилади
22.12.2019
1641
Аввал хабар қилганимиздек, Косон туманидаги 229-сайлов участкасида жорий сайловларда илк бор синовдан ўтказилаётган “DigID” (Digital Identifikation — рақамли идентификация) қурилмалари фойдаланиш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Мазкур биометрик идентификация қилиш қурилмаларини ўрнатишдан мақсад — улар ёрдамида номзодларга овоз беришда сайловчилар иштирокининг холислигига эришиш, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашдан иборат.

57d2ac19-8c65-4ddc-8aba-00a3ce4109f7.jpg

Жорий йилги сайловларда ҳаётга татбиқ этилаётган яна бир янгилик 3 та сайлов участкасида сайлов жараёнини видеотрансляция қилиш қурилмалари ишлаб туради. Булар Китоб туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 791-, Шаҳрисабз шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби биносида ташкил қилинган 766- ҳамда Касби туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 324-сайлов участкаларидир.

Мазкур участкалардаги овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри видеотрансляция қилинади.

732b4baf-b949-4dfd-8137-c55038448087.jpg

Ў.БАРОТОВ, ЎзА