• eye Version for the visually impaired
Андижон вилоятида ҳам бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади
08.10.2020
1467
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Андижон вилоятида ҳам Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан мазкур сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида вилоятда кизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятда жами вилоят кенгашига сайлов ўтказувчи Андижон туманида жойлашган “59 - Хокон” сайлов округи таркибида жами 12 та ҳамда Жалақудуқ туманида жойлашган “39 - Жалақудуқ” сайлов округи таркибида жами 14 та участка сайлов комиссиялари, шунингдек, вилоятнинг Асака тумани ҳудудида 3 та, Бўстон тумани ҳудудида 1 та, Жалақудуқ туманида 4 та, Марҳамат туманида 1 та, Хўжаобод туманида 4 та, умумий ҳолатда вилоят бўйича жами 39 та сайлов участкаларида вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари бўшаб қолган ўринларига депутатлик сайлови ўтказилиши назарда тутилган.

Унда мавжуд аҳолининг 87 785 нафар сайлов ёшидаги фуқаролари сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Барча ташкил қилинган округ ва участка сайлов комиссиялари ҳозирги кунда сайлов ўтказиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Бўлиб ўтадиган сайловларни Сайлов кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган меъёрларга мувофиқ, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказишга алоҳида эьтибор қаратилган. Жумладан, ҳар бир участка сайлов комиссиясида сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларини ҳимоя воситалари билан таъминлаш, уларни касаллик юқтириб олишини олдини олишга қаратилган чора - тадбирлар белгиланган.