• eye Version for the visually impaired
Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади
08.10.2020
1564
2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Тожикистон сайлов қонунчилигига кўра, Президент яширин овоз бериш йўли билан 7 йилга сайланади. Сайловчилар рўйхатига киритилганларнинг 50 фоиздан ортиғи овоз бериш жараёнларида иштирок этса, сайлов натижалари ҳақиқий деб топилади.

2020 йил 11 октябрда Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Тожикистон сайлов қонунчилигига кўра, Президент яширин овоз бериш йўли билан 7 йилга сайланади. Сайловчилар рўйхатига киритилганларнинг 50 фоиздан ортиғи овоз бериш жараёнларида иштирок этса, сайлов натижалари ҳақиқий деб топилади.

Президентликка номзодлар МСКга ўз номзодларини қўллаб-қувватлаш учун 210,000 имзоларини (сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан кўпроғи) топширадилар. Президент лавозимига номзод камида 30 ёшга тўлган, давлат тилини яхши биладиган, камида сўнгги 10 йил давомида Тожикистон ҳудудида доимий яшаган Тожикистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин. Агар сайловларда Президентликка номзодга сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз берган бўлса, у сайланган деб ҳисобланади. Президент сайловини ўтказиш тартиби конституциявий қонун билан белгиланган.
Қуйида партияларнинг илгари сураётган номзодлари билан танишишингиз мумкин.

-Тожикистон Халқ демократик партиясидан номзод - Тожикистоннинг амалдаги Президенти Эмомали Раҳмон
-Тожикистон Aграр партиясидан номзод - Рустам Латифзода
-Тожикистон Демократик партиясидан номзод - Саиджафар Усмонзода
-Тожикистон Социалистик партиясидан номзод - Aбдуҳалим Ғаффоров
-Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан номзод - Рустам Раҳматзода
-Тожикистон Коммунистик партиядан номзод- Мерож Абдуллоев.

Тожикистонда сайловчиларнинг умумий сони 4 млн 900 минг 545 тага тенг бўлиб, улар 68 та сайлов округларида жойлашган сайлов участкаларида муносиб номзодларга овоз берадилар. 

Сайлов жараёнларини халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб боришади.