Бугун шунингдек, Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 4-Дўстлик ҳамда 23-Ёвқочар сайлов округларидаги мавжуд 650, 651 ҳамда 618-сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур сиёсий жараёнда иштирок этаётган аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга асосий эътибор қаратилган. Жумладан, ҳар бир овоз бериш учун келган фуқаро бинога киришда тана ҳарорати ўлчаниб, янги тиббий ниқоб, тиббий қўлқоп билан таъминланиб, антицептик восита билан ишлов берилгандан сўнг овоз бериш жараёнига ўтмоқда.
Овоз бериш жараёнлари ўтказиладиган биноларда сайловчилар келиб кетгандан дезинфекция ишлари мунтазам амалга оширилмоқда.