• eye Version for the visually impaired
1 ноябрь Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтади
21.10.2020
2102
2020 йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Мазкур сайловлар мамлакатда бутун мустақиллик тарихидаги тўртинчи тўғридан-тўғри президентлик сайловлари бўлади.

2020 йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Мазкур сайловлар мамлакатда бутун мустақиллик тарихидаги тўртинчи тўғридан-тўғри президентлик сайловлари бўлади. Давлат раҳбари мутлақ кўпчиликнинг икки босқичли тимизи асосида сайланади. Агар биринчи босқичда бирон бир номзод 50 фоиздан ортиқ овозни ололмаса, иккинчи босқич ўтказилади. Бу йилги президентлик сайловларида иккинчи босқич ташкил этилса у 15 ноябрда бўлиб ўтади.

Молдова Республикаси Марказий сайлов комиссияси қуйидаги номзодларни рўйхатдан ўтказди.

1.Ренато Усатый -"Бизнинг партиямиз"сиёсий партиси

2.Андрей Нэстасе - “DA Платформаси” партияси

3.Тудор Делиу - Либерал-демократик партияси

4.Ирогь Додон - Мустақил номзод (амалдаги президент)

5.Виолетта Иванова - “Шор” партияси

6.Майя Санду - “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)

7.Октавиан Цыку - “Миллий бирлик” партияси

8.Дорин Киртоакэ - “UNIREA” сайлов блоки

Овоз бериш куни жами 2143 та сайлов участкалар очилади. Уларнинг 139 таси хорижда, 42 та сайлов участкаси эса Шарқий Европадаги Днестр кўлининг чап қирғоғида жойлашган.

Сайловчиларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг умумий сони 3 миллион 287 минг 140 нафарга тенг. 

Марказий сайлов комиссияси хорижда овоз берувчи сайловчилар учун давлат тилида 467,6 минг ва  рус тилида 88,4 мингта жами 556 мингта бюллетен чоп этади.

Молдова Республикаси ҳудудида камида 10 йил яшаган ёки яшаётган, 40 ёшга тўлган, давлат тилини биладиган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро давлат раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйиши мумкин.

 

Сўнгги марта Молдовада давлат раҳбари 2016 йил охирида сайланган. унда социалистлар партиясидан номзод Игор Додон сайловларда ғолиб чиқган эди.