• eye Version for the visually impaired
Марказий сайлов комиссияси ходимлари ҳар хафта футбол ва соғломлаштириш машғултларида иштирок этмоқда
14.11.2020
1609
Давлат идораларида фаолият кўрсатаётган шахсларни ишдан ташқари вақтда хаваскор футбол ўйинларига жалб этиш албатта ҳар бир ходимни қувонтиради. Марказий сайлов комиссияси томонидан хафта давомида ўтказилаётган бундай учрашувлар ўз навбатида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касб касалликларидан мухофаза қилиш ва спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишини кучайтиришга замин яратади.

Футбол ўйинлари кўпроқ эркак ходимлари ўртасида ўтказилаётган бўлса, аёл ходимлар учун машғулот залларида шуғулланиш учун имкониятлар яратилди. Хар хафта давомида бундай машғулотларда иштирок этиш хотин-қизларни ҳар томонлама соғлом ва  жисмонан бақувват бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Шу ўринда айтиш жоиз,  жисмоний машқлар туфайли юрак, буйрак, ўпка ва томирлар кучга тўлади. Шундай қилиб томирлардаги ёғ нисбати, холестерин, шакар ва инсулин пасаяди. Ўзимизни кучли ҳис этамиз, асаб тизими соғлом бўлади.

Ҳар бир инсон нафақат  соғлом турмуш тарзи балки  рационал овқатланиш тамоилларига амал қилса  қатор оғир касалликларнинг олдини олиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриши 10 фоиз ҳолларда тиббиётга, 20 фоиз ҳолларда унинг наслига, 20 фоиз ҳолларда ташқи таъсирларга (экологик, иқтисодий ва бошқалар), 50 фоиз ҳолларда эса, унинг ҳаёт тарзи ва одатларига (жисмоний фаоллик, чекиш, спиртли ичимликлрни суистеъмол қилиш, ортиқча тана вазни ва бошқалар) шу жумладан овқатланиш тартибига боғлиқ.

Инсон организмига таъсир этувчи минглаб омиллар ичида овқатланиш айниқса, ўз вақтида ва меъёрида, зарур бўлганда эса пархезбоп таомлар истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Тиббий нуқтаи назардан истеъмол қилинадиган таомлар организмни ўз – ўзини тиклаш ва йўқотилган энергияга бўлган талабни қондириши, таркибида зарур даражада оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, микро – макроэлементлар, ўсимлик толалари сақлаши лозим.