• eye Version for the visually impaired
Молдовада бўлиб ўтган президентлик сайловларида аёл номзод пешқадамлик қилмоқда
16.11.2020
1701
Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Мамлакат президенти лавозими учун саккиз нафар номзод “Бизнинг партиямиз”сиёсий партиясидан Ренато Усатый, “DA Платформаси” партиясидан Андрей Нэстасе, Либерал-демократик партиясидан Тудор Делиу, Мустақил номзод (амалдаги президент) Игорь Додон, “Шор” партиясидан Виолетта Иванова, “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)дан Майя Санду, “Миллий бирлик” партиясидан Октавиан Цыку ва  “UNIREA” сайлов блокидан Дорин Киртоакэлар кураш олиб бордилар.

Номзодларнинг ҳеч бири 50% дан ортиқ овоз олмаганлиги сабабли, 15-ноябрь куни мамлакатда сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Биринчи босқичда сайловчиларнинг энг кўп овозларини эгаллашга муваффақ бўлган  “Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS)дан номзод Майя Санду - 36,16% ҳамда Мустақил номзод (амалдаги президент) Игорь Додон - 32,61% сайловларнинг иккинчи турида кураш олиб борди.

Президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги бюллетенларни деярли 100 фоизини ҳисоблаш натижаларига кўра собиқ бош вазир Майя Санду пешқадам бўлиб турибди: у 57 фоиз овозга эга. Амалдаги давлат раҳбари Игорь Додон 43 фоизга эга.

Молдова Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловларнинг иккинчи турида мамлакат бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 52,58 фоизи овоз беришда иштирок этган. Биринчи турда бу кўрсатгич атиги 42,73 фоизни ташкил этган. Хорижий мамлакатларда ташкил этилган сайлов участкаларида 250 мингга яқин Молдова фуқаролари бўлмиш сайловчилар овоз берган.

Шундай қилиб, иккинчи босқич якунларига кўра Молдова президентлигига номзодлар қўлга киритган овозлар натижалари қуйидагича акс этди:

Майя Санду (“Ҳаракат ва бирдамлик” партияси (PAS) раҳбари) - 57% овоз;

Игорь Додон (Мустақил номзод, амалдаги президент) - 43% овоз.

Маълумот ўрнида Молдовада президент 4 йиллик муддатга сайланади.