• eye Version for the visually impaired
Ислоҳотларни баҳолаш бўйича II Халқаро рейтинглар форуми
11.12.2020
2335
Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш” мавзусидаги II Халқаро рейтинглар форуми ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш” мавзусидаги II Халқаро рейтинглар форуми ташкил этилди.

Унда ҳукумат расмийлари, халқаро экспертлар, олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди. Мазкур Халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов ҳам ўз маърузаси билан қатнашди.

Таъкидланганидек, сўнгги 6 йилда Ўзбекистонда 2 марта парламент ва 2 марта президентлик сайловлари бўлиб ўтди.

Айни пайтда бу сайловларда орттирилган катта амалий ва ҳуқуқий тажриба, шунингдек миллий ва халқаро кузатувчилар томонидан билдирилган тавсиялар сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш учун замин яратди.

Шунингдек, 2019 йилда сайловга оид мавжуд бешта қонун ва ўнлаб қонуности ҳужжатларини ўзида жамлаган яхлит Сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов амалиётини янада янги сифат босқичига кўтаришда муҳим ҳуқуқий замин яратгани алоҳида қайд этилди.

Иқтисодий ва ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ялпи сессияларларга бўлиниб ўтказилган Форумда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг йил якуни бўйича сарҳисоби ҳамда ушбу йўналишда давлат идоралари, тадбиркорлар, хорижий экспертлар, олимлар, тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳаза ва тавсиялари муҳокама қилинди.

Форумда Молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали ишга туширилганлиги қайд этилди. Мазкур портал Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индексларда эгаллаётган ўринларини қайд этиб бориш, вазирлик ва идораларга юклатилган вазифаларнинг ижросини мониторинг қилиш ҳамда мониторинг натижалари бўйича аҳоли, хорижий ташкилотлар ва экспертлар, илмий изланувчилар каби фойдаланувчиларга очиқ ва шаффоф маълумотларни мунтазам етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати