• eye Version for the visually impaired
МСК ва БМТнинг Тараққиёт дастури сиёсий партияларни молиялаштириш масалаларини муҳокама этмоқда
18.12.2020
1742
Маълумки сайлов кампанияси даврида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари катта маблағ талаб этади. Албатта, давлат томонидан ажратилган маблағлар мақсадли, оқилона ва самарали сарфланиши лозим. Бунда маблағларнинг стратегик тамоиллар асосида тенг тақсимланишида халқаро меъёрларга амал қилиниши муҳим.

Маълумки сайлов кампанияси даврида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари катта маблағ талаб этади. Албатта, давлат томонидан ажратилган маблағлар мақсадли, оқилона ва самарали сарфланиши лозим. Бунда маблағларнинг  стратегик тамоиллар асосида тенг тақсимланишида халқаро меъёрларга амал қилиниши муҳим.

18 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали ташкил этилган онлайн мухокамалар жараёнида Ўзбекистонда сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш, сиёсий молиялаштириш қоидалари, илғор халқаро тажриба, сайловларда маблағлар сарфланишининг шаффофлиги, сайлов харажатлари юзасидан ҳисобдорлик ва унга амал қилиш устидан назоратни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев, БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит ва БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили иштирок этди.  

БМТ ТДнинг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Б.Стоунстрит Ўзбекистоннинг сиёсий молия тизими таҳлили ва қайта кўриб чиқилаётган ҳуқуқий базанинг муҳим бандлари, сайлов харажатлари тўғрисидаги қоидалар, сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш учун қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий базани уйғунлаштириш, сиёсий молиялаш тизимини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш учун масъул бўлган назорат органининг ташкилий тузилиши ва асосий тавсифларининг тақдимотини ўтказди. Б.Стоунстрит қайд этганидек, сиёсий молиялаштириш қоидалари муаяяан мақсадларни кўзда тутади. Яъни шаффофлик, ҳисобдорлик ва тенглик.

Муҳокамалар жараёнида сайлов кампанияси даврида сиёсий партиялар томонидан олиб бориладиган сиёсий реклама ҳақида ҳам сўз юритилди. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали сиёсий рекламани амалга ошириш анча оммалашди. Бу борада ҳар бир номзод ўз фикирини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга. Мисол учун хорижий давлатларда  номзод сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, ОАВ орқали исталганча вақт сотиб олиши мумкин. Франция ёки Буюк Британияда сиёсий рекламадан фойдаланиш тобора қимматлашмоқда. Бази мамлакатларда эса сиёсий рекламадан фойдаланиш тугатилган. Ижтимоий тармоқлар эркин платформа ҳисоблангани сабабли номзодларнинг сиёсий рекламасини ижтимоий тармоқлар орқали мониторинг қилишнинг имкони йўқ. 

Ўзбекистонда номзодларга, сиёсий партияларга Сайлов кодексининг 46-моддасига кўра ташвиқот олиб борилаётганда давлат оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини ва нашр майдонини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминланади.

Сайлов кампанияси ва сиёсий партияларни молиялаштириш мавзуига оид ҳамкорлик мунозаралари давом этади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати