Бугун дунёда Бутунжаҳон сайловлар куни нишонланмоқда.
Европа давлатлари сайлов ташкилотчилари ассоциацияси (АОВСЕ) ташаббуси билан Бутунжаҳон сайлов куни ҳар йили февраль ойининг биринчи пайшанбасида нишонланади.
Мазкур кунни нишонлаш санаси бежиз танланмаган. Айнан шу куни турли мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари сайловлар соҳасига оид энг кўп халқаро шартномаларни имзолаганлар.
Бутунжаҳон сайловлар кунининг асосий мақсадлари жамият онгига демократлаштириш ортга қайтмайдиган жараён эканлигини сингдириш, сайлов жараёнида эришилган ютуқлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш ва ёш сайловчилар ўртасида демократик қадриятларга содиқликни шакллантиришдир.