• eye Version for the visually impaired
Республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун ташкил этилган семинар-тренинглар якунланди
06.05.2021
1549
28 апрель - 6 май кунлари Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ва сайлов жараёни бошқа ташкилотчиларининг малакасини оширишда масъул бўлган республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

28 апрель - 6 май кунлари Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ва сайлов жараёни бошқа ташкилотчиларининг малакасини оширишда масъул бўлган республика тренерлари ҳамда масъул шахслар учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастури ва у асосида тайёрланган ўқув-методик материаллар асосида айнан шу экспертлар томонидан олиб борилди. 

Ўқувларда Марказий сайлов комиссиясининг 14 нафар ходими ҳам иштирок этиб, ўзининг сайловга оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.

Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган ушбу семинар-тренинглар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини ошириш тизимининг дастлабки босқичи бўлиб, бу каби кенг қамровли ўқувлар бутун республика бўйлаб бир неча босқичларда ўтказилади.

Эндиги босқичда  Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган 56 нафар республика тренерлари ҳар бир ҳудудга 4 нафардан тақсимланади. Тақсимот асосида улар томонидан 13-29 май кунлари 824 нафар ҳудудий тренерлар ҳамда ўқувларни тизимли ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга жалб қилинган 346 нафар ҳудудий масъуллар учун икки кунлик семинар-тренинглар ўтказилади. 156 нафар округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар эса Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан Тошкентда ўқитилади.

Ўқувлар бутун республика бўйлаб бир неча босқичларда ўтказилади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати