• eye Version for the visually impaired
Семинар-тренинглар давом этмоқда
25.05.2021
1493
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 17 май куни бошланган сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича сайлов комиссияси аъзолари малакасини ошириш бўйича машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилмоқда.

Семинар-тренингларда Президент сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш жараёнида сайлов ташкилотчилари олдида турган вазифалар, мамлакатимиз Конституцияси ва Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар бераётган юксак самаралар ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.

Машғулотлар интерактив усулда ташкил этилиб, иштирокчилар билан мулоқот, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш тарзида ўтказилмоқда. Мавзулар бўйича савол-жавоблар, тест синовлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ҳар бир мавзу бўйича тайёрланган 15-20 дақиқалик видеодарслар ўқув жараёнида фойдаланиш учун ҳудудий тренерларга тақдим этилмоқда. Улар мазкур видеороликларни кўриш орқали сайловчилар рўйхати билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, сайлов куни овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, “Бир сайловчи - бир овоз” тамойилига амал қилиш, кузатувчилар билан ишлаш, сайлов натижаларини ҳисоблаб чиқиш каби назарий билимини амалий машғулотларда мустаҳкамлаб олади.

29 майга қадар давом этадиган семинар-тренингларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва уларни амалиётда қўллаш масалалари юзасидан кенг тушунтириш ишлари олиб борилади. Улар кейинги босқичда туман, шаҳарларда ташкил этиладиган шундай семинарларда сайлов жараёни иштирокичиларини ўқитадилар, уларга ўз тажрибасини ўргатадилар.

Тайёрланган ҳудудий тренерлар кейин туман ва шаҳарларга тақсимланиб, июнь-сентябрь ойларида, Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида, участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун машғулотлар ўтказади.

“Фарғона вилоятида рўйхатга олинган сайловчилар сони 2,3 миллиондан ортиқ, - дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Орзигул Қозихонова. -Вилоятда  жами 1203 участка сайлов комиссиялари тузилиши режалаштирилган. Ҳозиргача 3609 нафар участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, ҳар бир туман-шаҳарлар секторлари кесимида жами 76 намунавий участка сайлов комиссияси ва 152 ҳар бири 30 кишига мўлжалланган аудитория хоналари тайёрланиб, ўқув-семинар машғулотларини ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилди”.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати