Жорий йилнинг 20 июнь куни Арманистон Республикаси Миллий Мажлис депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси делегацияси, жумладан Марказий сайлов комиссияси вакиллари МДҲ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиялари таркибида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Ереван шаҳрига жўнаб кетди.
Арманистон Республикаси парламенти беш йиллик муддатга сайланадиган 101 нафар аъзодан иборат таркибда сайланади. Мамлакатда 2,6 миллионга яқин сайловчи рўйхатга олинган.