• eye Version for the visually impaired
Арманистонда парламент сайлови якунланди
21.06.2021
1175
Арманистонда 20 июнь куни ўтган парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Арманистонда 20 июнь куни ўтган парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Арманистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, мамлакатда вақтинчалик Бош вазир вазифасини бажариб турган Никол Пашинян раҳбарлигидаги «Фуқаролар келишуви» партиясига сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз берган. Пашинян партиясига 53,92 фоиз, «Арманистон» гуруҳига эса 21,04 фоиз сайловчилар овоз берган.

Арманистон Республикасида ўтган Миллий Мажлис депутатлари сайловида  Ўзбекистон Республикаси делегацияси, жумладан Марказий сайлов комиссияси вакиллари МДҲ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиялари таркибида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.