• eye Version for the visually impaired
Бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов бўлиб ўтди
21.06.2021
1435
20 июнь куни Самарқанд вилоятининг Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик  ўринларига  сайлов ўтказилди.

20 июнь куни Самарқанд вилоятининг Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик  ўринларига  сайлов ўтказилди. Туманнинг 7- Галаравот, 23- Кумушкент,  26- Навоий сайлов округларида овоз бериш жараёнлари соат 8:00дан 20:00га қадар давом этди.

Шунингдек, Навоий вилоятнинг Халқ депутатлари  Ғозғон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик  ўринларига ҳам сайлов бўлиб ўтди.

Овоз бериш жараёнида сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирлари санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилинган ҳолда амалга оширилди. Барча қатнашчилар ҳимоя воситалари ва дезинфекция воситалари билан таъминланди.

 

 Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати