• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
​​​​​​​Кейинги пайтда кенг жамоатчилик ўртасида тўй-маъракаларни ихчамлаштириш борасида кўплаб таклифу тавсиялар ўртага ташланиб, турли даражада чора-тадбирлар белгиланмоқда. Ҳатто Парламентимизнинг  юқори палатасида бу масала батафсил муҳокама қилиниб,  тегишли қарор ҳам қабул қилинди. Умид шулки,  айни амаллар ўз самараларини беради.
Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар  муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан. Биз миллат бўлиб, бир бўлиб гаплаша олаяпмизми?
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар чуқур таҳлил қилиниб, Ўзбекистонни 2020 йил ва келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар рўй-рост айтилди.
Маьлумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланади. Сенат ўз фаолиятини минтақавий муаммоларни умумдавлат манфаатлари билан уйғун ҳолда ҳал этишга қаратади. Зеро, Сенат аьзолари ҳудудлардан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари орасидан сайланади.
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ташкил этилаётгани билан барчада катта қизиқиш уйғотмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳеч шубҳасиз, йилимизнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади. Янги Ўзбекистонда ўтаётган янги сайловлар аввалгиларидан тубдан фарқ қилади.
Келаётган якшанба, 22 декабрь куни мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва сайлов қонунчилиги талабларига амал қилган ҳолда ўтказилишида кузатувчиларнинг ўрни катта.
XIX асрнинг сўнггида бошланган сиёсий жараёнларда мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва уларнинг фаоллари — илк маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан депутатларимиз, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас. Шу боис бугун юртимиз ҳудудида илк сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва биринчи депутатларимиздан Абдувоҳид Қориев ҳақида тўхталамиз.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ  Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22 декабрида ягона сайлов куни бўлиб ўтади. Ушбу сайлов кампанияси олдингиларидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида Sputnik мухбирига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Махмуд Истамов ҳикоя қилиб берди.