Янгиликлар
25.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш, уларни рўйхатга олиш – сайлов кампаниясининг муҳим бир жараёни бўлиб. Бу жараённи қонуний, адолатли, холис ва юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сайловчиларнинг муносиб номзодларни танлаб овоз беришлари учун самарали хизмат қилади.
23.10.2019
2019 йил 22 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетида 1 босқич талабалари учун “Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
23.10.2019
Шу йилнинг 22 декабр санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар тобора яқинлашмоқда. “Янги Ўзбекистон — янги сайловлар!” умумшиори остида ўтадиган муҳим сиёсий кампанияга тайёргарлик айни авжида. Бу жараёнда аҳолининг ҳуқуқий маданияти, хусусан, сайлов қонунчилигидан ҳабардорлигини ошириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан мамлакатимиз бўйлаб 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда.
23.10.2019
Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
22.10.2019
Мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари қай тартибда ташкил этилади? Уларни тузиш ва тегишли округларга бириктириш қандай амалга оширилади?
21.10.2019
Марказий сайлов комиссияси жорий йил 22 декабрда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўладиган сайловларда депутатликка номзодларни кўрсатишда сиёсий партиялар ишига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ҳокимлар томонидан аралашиш ҳолатлари бўлаётгани тўғрисида ижтимоий тармоқлардаги хабар ва ахборотларга эътибор қаратди.
19.10.2019
2019 йилнинг 19 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўртасида Келишув битими имзоланди. Келишувга кўра, тарафлар 2019 йил 22-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади.
19.10.2019
Шу йилнинг 18 октбярь куни Фарғона вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг 49 - қўшма сессияси бўлиб ўтди.
18.10.2019
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бухоро ва Навоий вилояти судья ва суд ходимлари иштирокида сайлов қонунчилиги ва сайлов ҳуқуқи бузилиши бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар судьялари ҳам иштирок этдилар.
18.10.2019
Тошкентда шаҳар Кенгашига 60 та, туман Кенгашларига 327 та сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда фаолиятини бошлади.