Янгиликлар
02.07.2021
2 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия Раиси Зайниддин Низамходжаев бошқарган йиғилишда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишга доир масалалар муҳокама қилинди.
01.07.2021
Хабар берилганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги кўмагида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
30.06.2021
Бугун, 30 июнь куни Парламент тадқиқотлари халқаро маркази (ICPS, Буюк Британия) ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WEB) томонидан ZOOM платформасида вебинар ташкил этилди. АҚШ, Канада, Колумбия, Россия, Руминия, Венгрия, Ангола, Конго, Ҳиндистон, Филлипин, Камбоджа, Камерун каби давлатларнинг сайлов соҳаси экспертлари, мутахассислари ва сайлов органлари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва етакчи мутахассислари ҳам қатнашди.
24.06.2021
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясига биноан ўтказилаётган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи якунланди.
23.06.2021
“Zo’r TV” телеканали томонидан “Бу кун” ахборот дастурининг Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги мухбирлари учун жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик жараёнларда журналистлар иштирокига бағишлан семинар ташкил этилди.
21.06.2021
20 июнь куни Самарқанд вилоятининг Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказилди.
21.06.2021
Арманистонда 20 июнь куни ўтган парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
20.06.2021
Бугун Арманистон Республикасида Миллий Мажлис депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.
18.06.2021
Жорий йилнинг 20 июнь куни Арманистон Республикаси Миллий Мажлис депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
17.06.2021
Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шу йил 7 июнь куни бошланган участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.