• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар давом этмоқда. 17 май куни ҳудудларда бошланган машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳрида сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17 май куни бошланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билими ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинглар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Сайловлар даврида оммавий ахборот воситаларининг фаоллиги, ҳаққонийлиги ва холислиги сайловларни умум эътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим аҳамият касб этади.
Аввал хабар берилганидек, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йил 17 майдан сайлов жараёни иштирокчиларининг малакасини ошириш қаратилган семинар-тренинглар бошланди.
Бутун мамлакатимиз бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.
Бугун, 17 май куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ҳудудий тренерлар учун ўқув машғулотлари бошланди.
15 май куни Санкт-Петербургда МДҲ ПА Котибияти томонидан ташкил этилган “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низамходжаев Молдова Республикаси МСК Раиси Д. Чимил билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан ана шундай учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди.