• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Бугун Ҳиндистон Сайлов комиссияси томонидан виртуал платформада “Сайловларда инклюзивлик, қулайлик ва иштирокни таъминлаш” мавзусида Осиё минтақавий форуми ташкил этилди. Икки сессияда давом этган форумда сайловларни бошқариш органлари вакиллари ҳамда етакчи халқаро экспертлар иштирок этди.
Бугун Олий Мажлис Сенатида Қашқадарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича республика референдуми ўтказилиши муносабати билан шу кунларда ЕХҲТ/ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.
19-22 июль кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича бўлажак Республика референдуми муносабати билан ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг ташрифи кутилмоқда.
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Х.Маматов Самарқанд вилоятининг Нарпай, Иштихон, Қаттақўрғон, Оқдарё, Пайариқ, Ургут туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ туманлари ва Қарши шаҳрида бўлиб, референдум ўтказувчи комиссия аъзолигига номзодларнинг малакасини оширишга доир ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.
Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомходжаев ҳамда Комиссия вакиллари 15 июль куни Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлиб, Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида олиб борилаётган ўқув тренинглар билан танишди.
Куни кеча, Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Кучкаров, МСК аъзоси Г.Рахимова ҳамда Котибият ходимлари Парламент тадқиқотлари халқаро маркази (ISPS, Буюк Британия) томонидан ташкил этилган Адолатли сайловлар келажаги: 2030-йиллардаги сайловларни жамоатчилик қандай қабул қилади? мавзусига бағишланган вебинарда иштирок этди.
Жорий йил 13 июль куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
13 июлъ соат 11:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.