• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари ва журналистларни  3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий табриклаб, ижодига барака ва ривож тилаймиз.
30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда бўлиб турган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Конституциямизга киритилган сўнгги ўзгартиришларга асосан, жорий йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бу муҳим сиёсий кампанияда сайловчилар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки бўлажак сайловни Конституция ва қонунларимиз талаблари, умумэътироф этилган халқаро стандартлар, демократик принциплар асосида, очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлади.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон: сайлов ҳуқуқининг янги кафолатлари” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда мазкур Қўмита раҳбарилари ва масъул ходимлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, мамлакатимизда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар  ва дўстлик жамиятлари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа ташкилотчилари малакасини оширувчи республика тренерлари учун 6 майгача давом этадиган семинар-тренинглар бошланди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш – Президент сайловига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичи. Шу жиҳадан Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси ўз вақтида қабул қилинди.  
Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясида ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган Келишувда “Бир сайловчи – бир овоз” қоидасини амалда қўллашга эътибор қаратилган.