• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
2021 йил 10 январь куни пропорционал сайлов тизими орқали сиёсий партиялар тақдим этган рўйхат бўйича сайланувчи Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари 11 январь куни ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Руминияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Овоз бериш учун рўйхатга киритилган 18 миллион фуқаро 136 сенатор ва 329 нафар депутатни сайлади.
Коронавирус хасталиги билан касалланган беморларнинг 20 фоизида 90 кун ичида психиатрик касалликлар аниқланган.  COVID-19 касаллиги билан даволаниб чиққан беморлар орасида безовталик, руҳий тушкунлик ва уйқусизлик каби ҳолатлар тадқиқотлар натижасида аниқланмоқда. Бундай беморларда миянинг бузилиши ҳолати сезиларли даражада юқори эканлиги айтилмоқда.  
​​​​​​​Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Халмухаммед Аитжанович  Палуаниязов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Авазбек Азимович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи  этиб тайинланди.
2021 йил 10 январь куни Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилигига кўра, номзодлар сайловолди ташвиқотини 15 декабрдан бошлашлари мумкин бўлади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўлами кенг, шиддати баланд, натижадорлиги юксак демократик ўзгаришларни кўриб, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини изчиллик билан таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг ҳаётдаги самаралари эканига ҳар қандай киши амин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Ихтиёр Бахтиёрович Хаджиев Марказий сайлов комиссияси Котибияти Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.  
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Шаҳноза Юлчибоевна Шокирова Марказий сайлов комиссияси Котибияти Девонхона бўлими бошлиғи этиб тайинланди.