Янгиликлар
27.12.2020
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига бўшаб қолган 5 та округда бўшаб қолган ўринлар учун овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
26.12.2020
Кундалик турмушимизда турли ҳолатлар бизни ўраб туради. Баъзан асабийлик, чарчоқ ва ортиқча диққат кишини ҳолдан тойдириши мумкин. Бунинг сурункали давом этиши эса турли касалликларга олиб келишини ҳаммамиз яхши биламиз. Шундай пайтларда қуйидаги усуллардан фойдалансангиз енгил тортасиз.
25.12.2020
Ўзбекистонда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда.
24.12.2020
Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ Тошкент шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Тошкент шаҳар сайлов комиссияси ўтказади. Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.
23.12.2020
Мамлакатимизда мавжуд Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
23.12.2020
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн мухокамалар ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев, БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит ва БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили, сиёсий партиялар, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этди.
22.12.2020
Мамлакатимизда парламент ва маҳаллий вакиллик органларига янги қонунчилик асосида сайловлар бўлиб ўтганига роппа-роса бир йил тўлди.
19.12.2020
18-64 ёшдаги инсонлар ҳафтасига 150 дақиқалик ўртача жисмоний фаолликни, шунингдек 75 дақиқа давомида интенсив машғулотларни бажариши лозим. Бунда, албатта, вақтнинг 20 дақиқасини илдам юриш ва 10 дақиқа югуриш машғулотларига ажратиш зарур.
18.12.2020
Маълумки сайлов кампанияси даврида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари катта маблағ талаб этади. Албатта, давлат томонидан ажратилган маблағлар мақсадли, оқилона ва самарали сарфланиши лозим. Бунда маблағларнинг стратегик тамоиллар асосида тенг тақсимланишида халқаро меъёрларга амал қилиниши муҳим.