Янгиликлар
02.10.2021
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 24 октябрида мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сайловларни кузатиш миссияси ташриф буюрди.
02.10.2021
Бугун 2 октябрь куни Грузияда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
30.09.2021
2021 йил 30 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
29.09.2021
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бориши билан танишаётган ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Алессандро Бартолини ҳамда Лела Талиури бугун вилоят матбуот уйида “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталар таҳририяти масъуллари билан учрашди.
29.09.2021
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни ЕХҲТнинг ДИИҲБ вакиллари Инеке Аппел Катарина (Нидерландия) ва Яана Кархило (Финландия) 6-Наманган округ сайлов комиссиясида бўлдилар. Округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлари ҳақида маълумот берди.
29.09.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) Ижроия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Леонид Анфимов бошчилигида МДҲ сайловларни кузатиш миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимизга ташриф буюрди.
29.09.2021
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари қизғин олиб борилмоқда. Айни кунларда Марказий сайлов комиссияси аъзолари томонидан округ ва участка сайлов комиссияларининг сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари ўрганилмоқда.
28.09.2021
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Аднан Хабул ва Бенедикт Контэман хоним 8-Сирдарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди.
28.09.2021
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Раушан Болоталиева ва Томас Хольцер 4- Жиззах округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишдилар.