• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига  бўшаб қолган 5 та округда  бўшаб қолган ўринлар учун овоз бериш  жараёнлари давом этмоқда.
Кундалик турмушимизда турли ҳолатлар бизни ўраб туради. Баъзан асабийлик, чарчоқ ва ортиқча диққат кишини ҳолдан тойдириши мумкин. Бунинг сурункали давом этиши эса турли касалликларга олиб келишини ҳаммамиз яхши биламиз. Шундай пайтларда қуйидаги усуллардан фойдалансангиз енгил тортасиз.  
Ўзбекистонда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси сайлов Кодексининг 20-93-моддаларига мувофиқ Тошкент шаҳар Кенгашида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни Тошкент шаҳар сайлов комиссияси ўтказади. Мазкур сайловлар пандемия даври шароитида бўлишини инобатга олган ҳолда, Марказий сайлов комиссияси томонидан 2020 йил 26 августда қабул қилинган “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.
Мамлакатимизда мавжуд Ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати билан яқиндан таништириш мақсадида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси, БМТнинг Тараққиёт дастури, билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн мухокамалар ташкил этилди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов, Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Худоёр Маматов, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев, БМТ Тараққиёт дастурининг сиёсий партияларни молиялаштириш бўйича маслаҳатчиси Барбара Стоунстрит ва БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили, сиёсий партиялар, адлия вазирлиги, ҳисоб палатаси ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда парламент ва маҳаллий вакиллик органларига янги қонунчилик асосида сайловлар бўлиб ўтганига роппа-роса бир йил тўлди.