• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
18-64 ёшдаги инсонлар ҳафтасига 150 дақиқалик ўртача жисмоний фаолликни, шунингдек 75 дақиқа давомида интенсив машғулотларни бажариши лозим. Бунда, албатта, вақтнинг 20 дақиқасини илдам юриш ва 10 дақиқа югуриш машғулотларига ажратиш зарур.
Маълумки сайлов кампанияси даврида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг тарғибот ва ташвиқот ишлари катта маблағ талаб этади. Албатта, давлат томонидан ажратилган маблағлар мақсадли, оқилона ва самарали сарфланиши лозим. Бунда маблағларнинг стратегик тамоиллар асосида тенг тақсимланишида халқаро меъёрларга амал қилиниши муҳим.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистонда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бошқарув қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
2020 йил 12 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси мамлакат президенти лавозимига қуйидаги 18 нафар номзодни рўйхатдан ўтказди.
Агар сизда ўта семизлик, камҳаракатлилик, тановул вақти кўп туз истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилса, бу  юрак фаолияти билан боғлиқ касалликларни келиб чиқариши мумкин.
2020 йилнинг 9 декабрида Индонезияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Сайловчилар бир вақтнинг ўзида мамлакат бўйлаб 9 нафар губернатор, 224 туман ва 37 шаҳар ҳокимини сайладилар. Сайловчилар рўйхатига 100 миллиондан ортиқ киши киритилиб, жами 300 000 га яқин сайлов участкаси ташкил этилди.
Хабарингиз бор, 2019 йилда сайловга оид мавжуд бешта қонун ва ўнлаб қонуности ҳужжатларини ўзида жамлаган яхлит ва ягона Сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов амалиётини янада янги сифат босқичига кўтариш учун муҳим ҳуқуқий замин яратди.
Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида “Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш” мавзусидаги II Халқаро рейтинглар форуми ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси номидан Сизларни муборак айём – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз.