Янгиликлар
05.01.2022
2022 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот (минтақалар бўйича - Африка қитъаси):
29.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси
29.12.2021
2021 йил 29 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
28.12.2021
27 декабр куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби Владимир Норов қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда вакиллари қаторида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаевга "Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 20 йил" юбилей медалини тантанали топширди.
24.12.2021
Бугун “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни юзасидан аҳолини фикри ва жамоатчилик мониторинги натижалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
24.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида “2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Биринчи навбатда, сайлов комиссиялари аъзоларини сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича тизимли ўқитиш керак...”, деб қайд этган эди.
23.12.2021
Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтган Президент сайловига кўрилган тизимли, изчил ва кенг кўламли тайёргарлик ҳамда уни ўтказишга доир ишларнинг якунлари ва самаралари ҳақида гап кетар экан, Марказий сайлов комиссиясида сайловчиларнинг мурожаатлари алоҳида диққат-эътиборда бўлганини таъкидлаш жоиз.
22.12.2021
Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, демократик принциплар ва замонавий тенденцияларга таяниш... Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган катта сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови анашундай тамойиллар асосида бўлиб ўтди. Албатта бунда халқаро ташкилотлар ва хорижий кузатувчилар миссияларининг иштироки муҳим аҳамият касб этди. Қувонарлиси, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ўтган сайловларда хорижий ва халқаро кузатувчилар сони ошиб бормоқда.
20.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тутган ўрни ва аҳамияти нақадар беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.