• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Демократик тараққиёт йўлидан дадил одимлаётган Мустақил Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизнинг манфаатлари кўзланган буюк ислоҳотларни амалга оширишдир.
Сайлов кaмпаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади.
Жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Сирдарё ва Навоий  вилоятларида ҳам ҳудудий тренерларни рағбатлантириш тадбирлари бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 27 апрелда тасдиқланган “Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси” шу йил 24 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро тенденциялар асосида ўтказилишига хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 14-бобида Сенатни шакллантириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра Сенат аъзоларини сайлаш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш қоидалари акс эттирилган.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганлиги, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиб, ижтимоий фаоллиги ортганлиги, хусусан, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда сўз эркинлигига берилаётган жиддий эътибор, шунингдек сайловларни кузатишда иштирок этган нуфузли халқаро ташкилотлар кузатувчилари томонидан тақдим этилган таклиф ва тавсиялар сайловни қонунийлик, адолатлилик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказишда янги талабларни қўймоқда.
Демократия ва замонавий сайловлар ватани ҳисобланган, қадимий Юнонистон ва Римда сайловлар қай тарзда ўтказилган? Халқнинг хоҳиш истаги инобатга олинганми ёхуд барчаси юқори амалдорлар қўлида бўлганми? Ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Халқаро кузатувчилар миссиялари томонидан 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистан Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларига юксак баҳо берилди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларнинг “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларда демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқлар ва эркинликлар стандартлари тўғрисидаги конвенция”сида (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) “Демократик сайловлар халқ ҳокимияти ва иродасининг бевосита юксак ифодаларидан бири, сайланадиган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа халқ (миллий) вакиллик органлари, сайлов йўли билан тайинланадиган мансабдор шахсларнинг пойдевори” эканлиги белгилаб қўйилган.