Янгиликлар
01.03.2022
2022-йил 27-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзолари Г.Раҳимова, С.Қурбанкулов, Б.Юнусовлар Беларус Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича республика референдумини халқаро миқёсда кузатишда иштирок этдилар.
21.02.2022
21 февраль куни Тошкентда «Тенг ҳуқуқлилик: имконияти чекланган шахсларнинг сайлов жараёнларида иштироки»мавзусида ўқув машғулоти ўз ишини бошлади. Унда Марказий сайлов комиссияси, имконияти чекланган шахслар ташкилотлари вакиллари, олимлар/назариётчилар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
19.02.2022
2022 йил 18 феврал куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ҳар томонлама сифатли ва ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган округ сайлов комиссияси аъзоларининг иштироки алоҳида эътироф этилди.
03.02.2022
Европа сайлов ташкилотчилари ассоциацияси ташаббуси билан ҳар йили февраль ойининг биринчи пайшанбасида Бутунжаҳон сайлов куни нишонланади.
31.01.2022
10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ фидойи инсонлар меҳнати эътироф этилди.
28.01.2022
Жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ. Мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини англаш, ушбу жараёнда иштирок этиш фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти юқори бўлишини тақозо этади.
27.01.2022
27 январь куни Марказий сайлов комиссиясида сайлов қонунчилиги ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан тузилган ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.