• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) вакиллари Хелен Корнблюм ва Пол Свэйнэ Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари Марк Воллер ҳамда Керстин Мюллерлар 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари – Павлина Охман ва Томас Андреас Хаг сайловга тайёргарликнинг бориши ОАВда қандай ёритилаётганини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида бўлишди.
Жорий йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро сайлов округида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Сайловни кузатиш миссияси (СКМ) узоқ муддатли кузатувчилари Ҳайк Бадденҳаузен ва Мартин Окнехт билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига барча ҳудудларда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Айни кунларда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар вакилларининг узоқ муддатли кузатувчилари юртимизга ташриф буюриб, ушбу сиёсий жараёнларга тайёргарлик ишлари билан танишмоқдалар.
Сайлов – 2021 Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг узоқ муддатли кузатувчиси Линден Ёханна ҳамда қисқа муддатли кузатувчиси Рамаска Рикардас Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан қизиқди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режага асосан шу йил 10-13 сентябрь кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссиялари томонидан 10760 та сайлов участкаси бўйича Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган эди. Участка сайлов комиссиялари таркиби 10760 та сайлов участкаси бўйича жами 142 044 нафар  комиссия аъзосини ташкил этади.
Марказий сайлов комиссияси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги “2019-2021 йилларда Ўзбекистонда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган сайловда аёллар, ёшлар ва имконияти чекланган шахсларнинг янада фаол иштирокини рағбатлантириш йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «2019-2021 йилларда Ўзбекистонда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.