• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари билан учрашди.
22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссиясида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссия Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
22 октябрь куни Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди.
22 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Индонезия Умумий сайлов комиссияси раиси Илхам Сапутра иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси кузатувчилари миссияси 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан Ҳиндистон Сайлов комиссияси раиси Сушил Чандра бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— Ижрочи котиби Сергей Лебедев мамлакатимизда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Туркия Олий сайлов кенгаши делегацияси мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди.