• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
2021 йил 13 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда 2019-2021 йилларда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси доирасида “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” туркумидаги семинарларга старт берилди.
Сайловларни кузатиш бўйича миссиялар халқаро демократик стандартлар ва миллий қонунчиликка риоя этилиши, сайлов ҳуқуқларини таъминлаш ва сайлов соҳасини янада такомиллаштиришга ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.
8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси ва 24- сайлов участкасига ташриф буюришди.
Шу йил 7 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Адолат СДП ва Ўзбекистон Экологик партиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимизга ташриф буюрди.
2021 йил 7 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
Жорий йил 6 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ҳамда “kun.uz”, “effekt.uz”,  “taftish.uz” интернет нашрлари ҳамда “Даракчи” газетаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ОАВлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимизга ташриф буюрди.