• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
23 октябрь куни Словенияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Словенияда можаритар сайлов тизими амал қилади. Агар номзодларнинг бирортаси ҳам 50+1 фоиз овоз ололмаса, 13 ноябрь куни иккинчи тур сайловлар бўлиб ўтади.
2022 йил 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев бошчилигидаги делегация БСОА ва Жанубий Африканинг Мустақил сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган “Демократик таназзул даврида сайлов органларини ҳимоя қилиш” халқаро конференциясида иштирок этди.
Аввал хабар қилинганидек, Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (БСОА) бешинчи Бош Ассамблеяси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.
ЕХҲТ ДИИҲБнинг Сербия пойтахти Белград шаҳрида сайловларни кузатиш бўйича узоқ муддатли кузатувчиларни тайёрлаш ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 2022 йил 14 октябрь куни Остона шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида МДҲга иштирокчи давлатлари Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Яна бир ҳафтадан кейин - 21 октябрда мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланади. Шу муносабат билан жойларда ушбу санага бағишланган кўплаб қизиқарли тадбирлар, жумладан, атоқли адиблар, олимлар ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
9 октябрь куни Австрияда ўтказилган президентлик сайловида Александр Ван дер Беллен 56,69 фоиз овоз билан иккинчи муддатга президент этиб сайланди.
Хабар қилинганидек, Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) «МДҲнинг Демократик сайловлар стандартлари тўғрисидаги конвенцияси: халқаро ҳамкорлик учун очиқ майдон» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.