• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
16 октябрь куни “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” туркумидаги навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
15 октябрь куни Марказий сайлов комисияси раиси ўринбосари Бахром Кучкаровнинг Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонасида ташкил этилган 24-сон сайлов участкасида 14 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилди.
15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев Сайлов тизимлари халқаро жамғарманинг (IFES, Вашингтон, Колумбия округи) Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари мутахассислари билан учрашди.
Аввал хабар қилганидек, Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда 2019-2021 йилларда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси доирасида 12 октябрь куни “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” туркумидаги семинарларга старт берилди.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Демак, 2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. 
13 октябрь куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Суяржон Қурбанкулов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
2021 йил 13 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.
МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.